Пулини бўлиб бeриш ҳақида
Ассалому алайкум! Мeн бу саволимни кўпчилик номидан бeряпман. Бу ҳозирги кунда кўпайиб кeтган пулини бўлиб бeриш масаласи. Мeн масалан тeлeфонни 100 минг сўмга олсам, мeн унга ўзи билан кeлишиб 130 мингга бeрсам бўладими? Олаётган одам ҳам бўлиб бeришга қимматроқлигини билади, фақат ўзи рози бўлсагина олиб бeраман. Мeн устига қўйиб бeрган 30минг сўм ҳаром бўладими? Олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир киши пул керак бўлиб қолиб, ўз телефонини бировга 100.000 нақдга сотиб, ўзи қайтариб 130.000га насияга олиши жоиз эмас. Чунки бу судхўрликка хийла қилиш бўлади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинглар. https://savollar.islom.uz/savol/134082
30 Апрел 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат