Дори савдосидаги тўлов

Ассалому алайкум! Устозлар, мен дорихонада ишлайман. Хозирги кунда дори тарқатадигон фирмала кўпайиб кетган, уларни кўпчилиги фоиз қўйган. Мисол учун агар 1 милион нақд бериб дори олсангиз дориларини нархи (мисол цитромон)300 сўм, Агарда 25% пулини тўласангиз (цитромон)320 га айланади, қолган 75% бўлиб тўлайсиз. Агарда перечесленияга олсангиз (цитромон) 350 сўм бўлади. Шу дорилардан оладигон бўлсам рибога аралашган бўламанми. Шу гапни фирмадаги болларга айтсам йўқ у бизни мехнатимиз, биз харакат килганимиз учун пул топамиз, у халол дейди. Шуни ҳалол бўлиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Учта нархни айтса ва ўша ўринда биттасига келишсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 16:03 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar