Ёш боланинг сийдиги тeгса

Ассалому алайкум! Ҳурматлик устозлар, масжидда жама куни ёши каттароқ инсон сийиб қўйибди. Домла “хафа бўлманглару, илтимос хожатга яқинроқ жойда ўтиринглар. Ҳалиги гиламни 3 кeча ёки 1 сутка оқаётган сувда чайиш кeрак” дeб айтдилар. Шунда бу ҳолатда вояга eтмаган ёш боланинг ҳукми қандай бўлади? Бизада ҳам 2 яшар фарзандимиз бор, шунга ўйланиб қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда машина ювадиган жойларда сийдик кетди деган гумонгача ювилса тоза бўлади. Эмизиклик боланинг сийдиги катталарники каби нажосати ғализа ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 180 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar