Ишониш керакми?

Ассаламу алайкум! Онам бир аёлга дам солдиргани борган эдилар. У аёл синглимга сеҳр текканида ёрдам қилган эди. У аёл Ёсин сурасини ўқиб дам солар экан ва унга пирлар ёрдам берар экан. Синглим сеҳрдан қутилгандан сўнг унинг тушига бир неча пайғамбарлар кириб ёрдам қилибти ва у тушни ўша аёлга айтишганда у аёл бу қизга пайғамбарлар ва пирлар ёрдам қиляпти деган экан. Мен бу аёл гапларига ихлос қилмадим. Онамнинг бу аёлга бўлган фикри эса ижобий. Шундай фикр билдирадиган аёлларга ишонса бўладими, умматлар орасида шундай, пайғамбарлар ёки пирлар қўллайдиган даражадаги инсонлар мавжудми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:40 | Савол-жавоблар | 131 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar