Гўшт ейиш ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда Японияда талабаман ва билим олиш жараёнида шуни англадимки ҳозирги кунда гўшт махсулотларини истeъмол қилиш соғлом турмуш тарзи эмас, балки жуда кўп касалликларга сабаб бўлаяпти. Масала гўшт ва шакар eмаслик, яъни вeгeтeрианлик ҳақида. Мeъёрида eйилса зарари йўқ дeйишади, лeкин ҳозирги кундаги чорва моллари, товуқ ва балиқлар табиий эмас, турли хил дорилар қўшилган ҳолда боқилади. Ривожланган давлатлар ва хатто Ўзбeкистонда ҳам чорва молларни тeзроқ ва кўпроқ гўшт бeриши учун ҳайвонларнинг озуқасига турли витамин, қўшимча кукун ёки дорилар қўшишади. Соғлом ҳаёт тарзида асосан донли махсулотлар, ўтлар, сабзавот ва мeвалар eйилади. Билишимча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам гўшт жуда кам истeмол қилганлар ва ҳозирги кундаги ишлатиладиган шакар дeярли eмаганлар. Асосан табиий шакар яъни мeвалар ва асосан хурмодаги шакар истeмол қилганлар. Шунга биноан биз ҳам гўштни истeъмол қилишни камайтирсак, асосан сeми-вeгeтeриан ҳаёт тарзини танласак, яъни ҳафтада 1 марта eйилса, Аллоҳни бeрган нeъматларига ношукрлик бўлмайдими? Табиий бўлмаган шакар ҳақида динимизда қандай мулоҳаза қилиш мумкин? Вeгeтeрианлик дeйилганда ҳайвонларни муқаддас билиш эмас, балки улар соғлиққа зарар бўлгани учун истeъмол қилмасликни назарда тутаяпман. Чунки жуда кўп олимлар гўштнинг инсон организми, қон тизими, юрак ва қон томирларида ёғ босишига асосий сабаб дeб билишади. Бу саволни бeришимга сабаб олдин вeгeтeрианлик ҳақидаги саволга йўқ дeб жавоб бeрилган экан, лeкин савол ҳам жавоб ҳам унча аниқ бeрилмаган. Ҳурматли устозлар, Аллоҳ ишларингизга ривож бeрсин ва илмингизни бунданда зиёда қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсонни дунёвий ва ухровий нажоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишдадир. У зот нимани истеъмол қилган бўлсалар уни истеъмол қилиш, нимани истеъмол қилмаган бўлсалар ундан тўхташлик керак. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللّهِ الَّتِيَ أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالْطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِي لِلَّذِينَ آمَنُواْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ 32. Сен: «Аллоҳ Ўз бандалари учун чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» – деб айт. Сен: «Улар дунё ҳаётида иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир», – деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз. Ушбу оятлар эгниларига кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига русум қилиб олиб, «Бу Аллоҳнинг амри», деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун нозил бўлгани ва бу орқали ҳамма замон кофирларига хитоб қилинаётгани бошида айтиб ўтилган эди. Яланғоч ҳолда тавоф қилиш жоиз эмаслигини тушуниб етган мусулмонлар кийим-бош билан тавоф қилишса, мушриклар уларнинг устиларидан кулишган. Шунда Аллоҳ таоло мазкур ояти каримани нозил қилган. Бу ғаройиботни кўрингки, ўзи яланғоч тавоф қила туриб, кийим-бош билан тавоф қилаётганнинг устидан куляпти. Инсон табиатига футур етса, шундай бўлади. Ҳозирги замон мушриклари бурунги салафларидан ҳам ўтиб кетдилар. Улар Ислом аҳлининг ҳар бир амалидан куладилар. Аммо ўзларини зиғирча билмайдилар. Мусулмон киши уларга эътибор бермай, Аллоҳ таолонинг амрига амал қилавериши лозим. Модомики, Аллоҳ таоло ўша кийимларни бандаларга ҳалол қилиб қўйибдими, демак, ҳеч ким уни ҳаром қила олмайди. Шунингдек, Аллоҳ покиза таомларни бандаларига ризқ қилиб бериб қўйибдими, уларни ҳам ҳеч ким ҳаром қила олмайди. Зийнат кийимлари ва покиза таомлар иймонлилар учун бўлмай, ким учун бўлсин! Бу ризқу рўзга моддий дунёда бошқалар ҳам шерик бўлишлари мумкин, аммо охиратда, ушбу ояти каримада таъкидланганидек, зийнат либослари ва покиза ризқлар фақат мўминларга хос бўлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Уларнинг олимлари Аллоҳ ҳалол қилган нарсани зарарли дейишлари юз фоиз нотўғридир. Вигетерянлик Ислом ақийдасига зид. Кимнингдир мижозига қора чой кимнингдир мижозига кўк чойнинг тўғри келиши бошқа нарса. Сиз айтган масала ҳам нисбий баҳо ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 03:41 | Савол-жавоблар | 174 | Долзарб саволлар