Тоғут нима

Ассалому алайкум! Бир китобда ўқигандим тоғут хакида, лекин тушунмадим. Тоғут нима ўзи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! «Тоғут» лафзи «туғён» сўзидан олинган бўлиб, Аллоҳ чизган чизиқдан чиқишга нисбатан ишлатилади. Аллоҳнинг йўлидан бошқа йўл «тоғут» дейилади. Тоғутнинг каттаси шайтондир. Дунёда куфр келтириш лозим бўлган нарса тоғутдир. Иймон келтириш лозим бўлган Зот эса Аллоҳдир. Шунинг учун тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириб, узилмайдиган мустаҳкам тутқични тутишга ҳаракат қилмоқ лозим. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 266 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar