Ёлғон китобидан савол

Ассалому алайкум! Ёлғон номли китобда ўқиб қолдим. “Мунофиқнинг белгиси учта: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса, устидан чиқмайди, унга омонат берилса, хиёнат қилади”, деганлар. Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Руҳий Тарбия китобида ушбу учта сифат кичик нифоқ ҳақида дeйилган.
Лeкин Ёлғон китобида юқоридаги ҳадисни изоҳлаб «мунофиқлик кофирликдан ҳам ёмонроқдир» дeйилган.
Савол: «мунофиқлик кофирликдан ҳам ёмонроқдир» дeган гап кичик нифоқ ҳақидами ёки катта нифоқ ҳақида. Савол Ёлғон Китоби «Ёлғоннинг Ҳўқми» бобидан олинди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Юқоридаги уч сифат амалга тегишлидир. Кофирдан ҳам ёмонроқ бўлган мунофиқлик эътиқодга тегишлидир. Зарарга келганда кофирдан ҳам кўра мунофиқнинг зарари кўп бўлиши аниқ. Чунки кофирга кофир деб муомала қилинади, мунофиққа эса мўмин бўлса керак деб муомала қилинади, жавобига мунофиқнинг жавобини олади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 04:10 | Савол-жавоблар | 153 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar