Гуноҳ бўлмайдми
Ассалому алайкум! Устозлар, мен топган пулларни отам ёки онам олиб қўйса бўладими? Агар мен шу пулларни маълум қисмини эҳсон қилмоқчи бўлсам ота-онамга индамай ёки топганим шу деб эҳсон қилганимдан ташқари қолган пулларимни берсам гуноҳ бўлмайдми? Агар пулларимни ҳаммасини берсам менга пул қўлимга тегмайди, шу ўринда ўзимни камчилиларига ҳам ишлатсам бўладими? Шуни тушунтириб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир киши ҳар томонлама саодатга эришган экан. Унинг сабабини сўраганида “Мени бир ишим бўлар эди, шу Аллоҳга мақбул бўлган бўлса карак. Саодатимнинг сабаби ҳам шудир. Мен ҳар бир топган, касб қилган молимни ота-онамга берар эдим. Сўнг уларга муҳтожлигимни изҳор қилиб улардан сўраб олар эдим. Токи улар мени қўлимга қараб қолган, мен уларга фазл қилган эмас балки улар менга фазл қилаётганларини ҳис қилсинлари учун” деган экан. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 04:20 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар