Қурбонлик учун ният қилинган қўчқорни сўймаслик
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, излаш хизматидан топа олмадим. 1 ойча аввал қурбонлик қилиш ниятида қўчқор олган эдим. Уйда бошқа қўйларга қўшиб боқдим. Қурбонлик вақти яқинлашгани сари қурбонликка ният қилиб олинган қўчқор ҳали кичкинадек кўринмоқда. Отам ҳам шу фикрдалар. Ҳали кичкина, энди ўсишни бошлади, увол қилма, дедилар. Ният қилинган қўчқорни боқишда давом этиб, ўрнига каттароқ қўчқор олиб қурбонлик қилсам бўладими? Қурбонлик қилмасдан олиб қолган қўчқоримни ихтиёрий мақсадда, масалан, сотиб фойда олиш учун фойдаланишим мумкинми ёки кейинги қурбон хайитигача боқиб сўнг қурбонлик қилишим керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар нисоб эгаси бўлсангиз унинг ўрнига бошқасини сўйишингиз ва ундан хоҳлаганингиздек фойдаланишингиз мумкин. Агар нисоб эгаси бўлмасангиз ўша қўйни сўйишингиз вожиб бўлади. Кейинги қурбон ҳайитигача боқиш шарт эмас. Сотиш ҳам сўйиб ейиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 05:42 | Савол-жавоблар | 188 | Долзарб саволлар