Кийим ювиш

Ассалому алайкум! Биз аёлларга хар куни кир ювишга тўғри кeлади, болали уйда кунига 2-3 мартаям ювилади. Ўша кир юваётганда суви сачраган кийим билан намоз ўқиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нажосат кийим тоғорага солиниб устидан сув қуйилганида сув ҳам нажосат бўлади. Айни ўша сувдан пиёланинг орқа томонидан катта миқдорда кийимга тегса у билан намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Ҳамма сачраганларини тўпласа ундан кичик бўлса жоиз. Шунинг учун бирор латта ёки фартук билан ювган яхши. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 06:46 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar