Болага танбеҳ бериш
Ассалому алайкум! Устозлар, кичкиналарга яхшиликни ўргатишда, тўғри йўлни кўрсатишда баъзан қўпол муомила қилса, ёки танбеҳ беришда гуноҳ йўқми? Жиянларимга доим «ундай қилма, бундай қигин, кутиб тургин, ундай гапирмайди» деб айтаман, акаларим ва кенайларим уларни ота-онаси, баъзан ота-оналарига қул ҳам кўтаришади, гап ҳам қайтаришади, сўраган нарсасини қўлига бераверади, мен чидаб туролмайман. Агар чиройли гапирсам, кейинги сафар шу ишни яна қилиши мумкин. Шунга қўпол гапирвораман, акам-кенайларим буни кўп тўғри тушунаверишмайди, ҳали кичкина, катта бўлганида ўргатамиз дейишади. Болага ҳам эркалаб, ҳам тарбия бериш ота-оналарни вазифасику. Мен эртага ота-онасини ҳурмат қилмай қолишидан қўрқаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Асосий нарса доим ҳикмат билан иш тутиш керак. Қўполлик қилиниш керак бўлганда қўполлик, тушунтириш керак бўлганида тушунтирилади. Энг асосийси панду насиҳат қиладиган киши насиҳат қилинувчиларнинг кўнглидан жой олган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 08:46 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш