Фидия
Ассалому алайкум! 1. Маҳалламизда бир рус одам бор. Уни уйи, ҳеч кими йўқ. Маҳалламизни чойхонасида ухлаб, бировларни ишини қилиб юради. Онам саратон касалига учраганлар. 2 кун рўза тутиб қолганига кучлари етмаяпти. Шу рус одамга фидя қилсалар бўладими? Онамга айтсам “у ичиб маишат қилворади” деяптилар. “Бир дуо қиладиганга берсам яхшироқмикин” деяптилар. 2. Ишхонамда бир эри йўқ аёл бор. Уни 2 фарзанди бор. 1 фарзанди ногирон. Боласини патсобияси бор. Ўзи ишлайди, ойлик олади. Шунга фидя қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оралатиб бўлса ҳам рўзани тутади. Бир кун бўлса ҳам рўза тутишга қодир бўлган одамга фидя бериш жоиз эмас. Кейин қишнинг қисқа кунларида қазоларини тутиб беради. Бунга ҳам қодир бўлмасалар, унда фидя беради. Ишхонангиздаги киши агар ҳақдор бўлса, унга беринг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар