иктидо килиш хакида
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Менинг бир саволим бор эди. Масжидимизда менинг бир якин биродаримнинг кетидан иктидо килмай куйишди, билишимча у хозирги ота-онасидан беникох тугилган экан. Унинг кетидан иктидо килсак, намозимиз намоз булмас экан. Шу гапга нима дейсиз. Жуда ихлоси баланд бола ва менинг якин биродарим булгани учун бу гапга ишонолмаяпман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Оллох хаммаларимиздан рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу бекор гап. Ўзи иймонли ва тақводор бўлса, бўлаверади. Эски китобларда тарбияси бўлмаслиги эҳтимоли кучли бўлганидан ундай одамларга иқтидо қилиш макруҳ, дейилган холос.
30 Апрел 2022, 09:17 | Савол-жавоблар | 163 | Бошқа ибодатлар