Қурбонликка сўйилган қўйнинг ичаги

Ассалому алайкум! Устозлар, қурбонликка атаб сўйилган қўйни ичак-чавоғи каби нарсаларини ташлаб юборса бўладими? Бир танишим бўмдмайди, ҳатто итга ҳам едириб бўлмайди, уни кўмиш керак деганди. Шу ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фақат сотиб бўлмайди, бошқа ҳар қандай нарса қилиш мумкин. Итга бериш ҳам ейилмайдиган ичакларини кўмиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 178 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar