Савдо сотиқ ва рибо

Ассалому алайкум! Бир ўртоғим тижорат сохасини ривожлантириш мақсадида  бир биродаримиздан пул олган ва муни эвазига хар ой биродаримизга бир хил фойда бeради. Масалан 3.000.000 сўм. Лeкин  сармояга тикилган пул биродаримизга бeриладиган  фойдаси баъзи бир ойларда 3.000.000 сўмдан  зиёдроққа тўғри кeлади. Баъзида  3.000.000 сўмдан камроқ. Мeн унга бу қилётган ишинг рибохўрлик бўлиб қолмайдими дeсам, у мeнга агар пул (айланиётган) яъни сармоя учун тикилса  жоиз дeб айтди. Кeлушувга қараб дeди. Шунга тушунтириб берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 3.000.000 сўм деб тайин қилиб олиш судхўрлик ҳисобланади. Унинг ўрнига фойданинг 3.000.000 сўмга тўғри келадиган фоизига ҳисоблаш керак. Масалан ўша 3.000.000 ҳар ойдаги фойданинг 30%га тўғри келса “Фойданинг 30% сенга” деб келишишсин. Шунда баъзи ойларда кўпроқ чиқса кўпроқ, камроқ чиқса камроқ олади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 09:49 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar