Эр ва хотин ўртасидаги муаммо

Ассалому алайкум! Оиламизда озгина келишмовчилик чиқди. Батафсилроқ тушунтирсам. Онам хотинимни бир тадбирга олиб бормоқчи эдилар мен рози бўлмадим чунки аёлимни хархил йиғилишлар одам кўп бўладиган жойларга боришини ёқтирмайман. Аёлим эрта тонгда ўша жойга онам билан боришга рухсат сўради мен рухсат бермай иш билан уйдан чиқиб кетдим. Қайтиб келсам аёлим уйда йўқ кейин билсам онам келиб олиб кетибдилар. Роса жахлим чиқди рухсатимсиз чиқиб кетганига. Онам ва хотиним келганларидан кейин ўзимни босиб туролмадим хотинимни итоатсизлиги учун жахлим чиқди ва қаттиқ қўйидим. Кейин билсам Онам келиб уни олиб кетмоқчи бўлган лекин хотиним кўнмаган телефон қилмоқчи бўлган, шунда онам мен сизга кимман юринг деб олиб кетган. Жанжалдан кейин Онам мендан хафалар келинимни сени рухсатингсиз олиб кетишга хаққим бор демоқдалар. Хотиним аросатда яна шундай вазият содир бўлса нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Онангизни феълини билатуриб аёлингизни ноқулай ҳолатга туширманг. Агар ҳаром жойлар бўлмаса фақат аёллар ўтирадиган ўтиришлар бўлса рухсат берсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 21:53 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar