Аборт қилдириш ҳақида

Ассалому алайкум! Аввало олдиндан саволларга жавоб бериб, биз илми суст инсонларга нур-зиё тарқатаётганингизга раҳматлар айтиб қоламан. Аёлим жаррохлик усули билан фарзандимизни дунёга келтирган эди. Врачлар камида 5 йил сақланасилар деганди. Аммо ҳозир ҳомиладор бўлиб қолди. Врачлар “туғиш мумкин эмас, ҳомилани олдириш керак” дейишмоқда. Айб ўзимидалигини ҳам биламан. Бунақа бўлишини хоҳламагандим. Энди нима қилишни билмай қолдим. Шариат бундай ҳолларга қандай йўл тутишни буюрган? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало шу ҳолатга тушганлардан маслаҳат сўранглар. Сўнг бир неча диёнатли шифокорлар билан ҳам маслаҳатлашинг. Уларнинг барчаси ҳомилани онага зарарлигини айтишса, ҳомиланинг аъзолари шакллангунча олдириш жоиз. Онага зарар қилиш аниқ бўлса ҳомилани олдириш жоиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 10:22 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar