Поклик ва нажосат

Ассалому алейкум, Мухтарам Шайх хазратлари, сизга савол билан мурожаат қилмоқдаман. 1) Қатрол ҳақида то‘лиқ малумот беринг кийимлар агар қатролсиз бо‘лса намоз о‘қиш мумкун эмасми? агар мумкун бо‘лмаса биз ҳозиргидан илмсиз бо‘лган вақтдаги намозларимизни қазосини о‘қийликми? 2) Со‘фи Оллоёр хазратининг асарларини о‘қисак бо‘ладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Қатрол, деган гап йўқ. Сиз қатронни эътиборсизлик билан эшитиб нотўғри айтадиган ва ёзадиган бўлиб олибсиз. Кийимни қатрон қилинмайди. Кийимни ювиб, ундаги нажосатни кетказилса бўлди. Бошқа ҳеч нарсанинг кераги йўқ.2. Сўфий Аллоҳёрнинг асарларини ўқиса бўлади.

30 Апрел 2022, 11:28 | Савол-жавоблар | 146 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar