Салавотлар
Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига айтиладиган салавотлардан 5-6 та ёзиб бeринглар. Илтимос. Уларни қачон айтиш яхши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ فِي الصَّلَاةِ: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وآلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَالشَّافِعِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُКаъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадив ва али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид», дер эдилар».Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилганлар. Лафз ўша кишиники. Шарҳ: Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳуга ташаҳҳуддан кейин саловот сийғасини айтишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари, саҳобаи киромлар сўраганларидан кейин ўргатганлар. Шофеъий мазҳабига кўра, ташаҳҳуддан кейин саловат айтиш вожиб, бошқа мазҳабларга кўра суннатдир. Саловотнинг сийғаси ҳам турли ҳадисларда турлича келган. Қуйида улардан бирини келтирамиз. «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад». «Аллоҳим, Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин». «Ва ъалаа али Муҳаммад». «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларига ҳам». «Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм». «Худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз раҳматингни нозил қилганингдек». «Ва барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад». «Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қил». «Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм». «Худди Иброҳим ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қилганингдек». «Иннака ҳамийдум мажидун». «Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган зотсан».(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 11:28 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар