Қазо рўзани нияти

Ма‘лумки қазо ро‘зани ниятини кечқурун,ог‘из ёпишдан аввал қилиш керак.Мен шундай қилдим,ният қилиб ётдим,саҳар турдим,лекин ниятимни янгиламай,саҳарлик қилиб,ог‘изни ёпиб уша куни ро‘за тутдим.Мени шубҳалантираётган нарса саҳарликда,ог‘из ёпмасдан аввал яна ниятни янгиламаганлигим.Бундоқ қилганимни қазо ро‘зага зарари ё‘қми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саҳарликка туришнинг ўзи ният. Ниятни тилга олиб айтиш шарт эмас. Айтган, албатта, яхши. Аммо тил билан айтмаса бўлмайди, деган гап йўқ.

30 Апрел 2022, 12:22 | Савол-жавоблар | 182 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar