Ванга ким?

Ҳазрат, болгариялик башоратчи аёл Ванга ҳақида қандай маълумотга эгасиз? Унинг кўплаб башоратларининг тўғри чиққанини қандай тушунса бўлади, ахир оссмондаги фаришталарнинг келажак борасидаги суҳбатларини эшитиб фолчиларга етказадиган жинларнинг йўли тўсилганку!?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу уч нарса оғир гуноҳдир.Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилият вақтида баъзи ишларни қилар эдик. Коҳинларга борар эдик», дедим.«Коҳинларга борманглар», дедилар у зот.«Баъзи нарсалардан шумланар эдик», дедим.«У бирингизнинг кўнглига келган нарса. Бас, сизни зинҳор тўсмасин», дедилар.«Биздан чизиқ чизиб фол очадиган кишилар бор», дедим.«Набийлардан бир набий чизиқ чизар эди. Ўшанга мувофиқ бўлса майли», дедилар».Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Илмли кишилардан ўзига керакли нарсаларни сўраб билиб олиш кераклиги.2. Фолбинларга бориш ҳаромлиги.3. Бирор нарсадан шумланиш жоиз эмаслиги.4. Кишининг шумланиши кўнглига тушган беҳуда нарсадан ўзга нарса эмаслиги.5. Кўнгилга тушган шумланиш туфайли қилиниши лозим ишни қолдирмаслик лозимлиги.6. Ўтган набийлардан бир набий чизиқ чизиб баъзи Аллоҳ билдирган нарсаларни билгани. Аммо бу набий ким эканлиги, чизиқ чизишлари қай хилда эканлиги маълум эмас. Шунинг учун чизиқ чизиб фол очишнинг ҳар қандай кўриниши ман қилинган.Қобийса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Иёфа, шумланиш ва тош ташлаб фол очиш ботилдандир», деганларини эшитдим».Абу Довуд солиҳ санад ила ривоят қилган.«Иёфа» — қушларнинг исмига ва сайрашига қараб фол очиш.Демак, бу ишларнинг барчаси ботил, уларга мусулмонлар яқинлашмасликлари лозим.Афсуски, ҳозирги пайтда Исломдан узоқлашиш оқибатида аввалги жоҳилият пайтида бўлган ушбу мавзуда зикр қилинган нарсалар у ёки бу кўринишда ичимизда мавжуд. Бу нарсаларнинг эътиқод масаласида етказадиган зарарлари ҳақида ўз ўрнида баҳс қилганмиз. Аммо уларнинг соғлиқни сақлаш масаласида етказадиган зарарлари ҳақида ушбу жойда сўз юритдик. Ислом хасталикларни асосан тиб орқали, баъзи руҳий муолажага эҳтиёжлари борларни Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг услублари ила муолажа қилишга амр этган. Икки ҳолатда ҳам устозларида расмий равишда шаҳодатнома олган мутахассисларга қаратиш амр этилган. Бу ҳақиқатни ҳар биримиз яхши англашимиз ва динимизнинг амрига бўйсунишимиз вожиб.

30 Апрел 2022, 12:33 | Савол-жавоблар | 195 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar