Қибла бошқа томонда экан

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир акамиз янги уйга кўчиб ўтганди. Бир қанча вақт ўша уйда намоз ўқиб юрган. Кейин билса нотўғри томонга қараб намоз ўқиган экан. Яъни қибла бошқа томонда экан. Шу инсон олдинги ўқиган  намозларини қазосини ўқийдими ёки ўқимайдими? Қиблага қараб ўқимагани учун гунохкор бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар қибладан ўнг томонга ҳам 45 градус чап томонга ҳам қибладан 45 градусгача бурилиб ўқилган бўлса жоиз. агар 45 градусдан кўп бурилиб кетган бўлса қайта ўқийди. Чунки у қиблани топиш имкони бўлатуриб ҳаракат қилмаган бўлади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 12:33 | Савол-жавоблар | 219 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar