Шариатга амал қилсам

Ассалому алайкум! Менда шундай ғалати ҳодисалар юз берияпти: намоз ўқимоқчи бўлсам яхши инсон бўлиб Қуръон тиловат қилмоқчи бўлсам. Шариатнинг барча қоидаларига риоя қиладиган бўлсам ишларим яхши юришмайди, касал жойларим оғриб кетади. Кўп киши билан урушиб қолавераман. Доим жахлим тез чиқади(жуда ҳар доим эмас). Агар оддий яшасам уй ишларини шахсий ишларимни қилсам, ўртоқларим билан ҳазиллашиб ўтирсам(баъзида сўкишишлар ҳам бўлади) ўзимни зўр ҳис қиламан. Ўзимга ишончим янада ортади, муаммоларни енгил усулда жахл қилмасдан ҳал қиламан(жуда ҳар доим эмас). Агар иложи бўлса мендаги ҳолатни изоҳлаб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шайтон инсонни дўзахга тушириб жаннатга киришидан маҳрум қилади. Унинг ўз олдига қўйган вазифаси шундан иборат. Ҳар бир мусулмон энг охирги нафасигача шайтон  билан жанг қилиб ўтади. Сизни миянгизга келган ишлар ҳам шайтоннин васвасасидир. Бундай ўринда “Аъузу биллаҳ”ни айтиб Аллоҳга илтижо қилинади. Кимлардан бўлишини хоҳласангиз ўшанга қараб ҳаракат қилаверинг. Ишни юришмаслиги муҳим эмас, кўзлаган мақсадизга эриша олмаслигингиз ҳам муҳим эмас. Энг муҳими охиратни обод бўлишидир, қолаверса сиз ибодатда бардавом бўлаверсангиз шайтон ҳам чекинади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:41 | Савол-жавоблар | 153 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar