Спeакй мобил иловаси ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, янги бир мобил илова ишга тушибди. Унда фойдаланувчи хоҳлаган чет тилини ўрганса бўлади. Бу ўрганиш бошқа юрт вакили билан жонли мулоқот орқали амалга оширилар экан. Масалан, инглиз тилини ўрганишни боссангиз сизга шу тил она тили бўлган инсонларни топиб берар экан ва сиз ҳам ўзингиз яхши билган тилларни қайд этиб қўясиз ва сиз билган тилни ўрганишни истаганларга улар билан мулоқот орқали ўргатишингиз керак бўлар экан.
1) Бу иловадан файдаланиш жоизми?
2) Бу илова орқали номаҳрамларга тил ўргатиш мумкинми?
3) Бу илова орқали номахрамлар билан қўнғироқ ёки видео қўнғироқ орқали сухбат қурса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз, агар таълим усули бузуқ эътиқод устига қурилган бўлмаса. 2). Шариат чегарасида мумкин. 3). Бозорга бориб аёл кишидан нарса сотиб олиш даражасида бўлса жоиз. Ош-қатиқ бўлиб кетиш жоиз эмас. Саодат асридан буён аёлларнинг эркаклардан фатво сўрашга келишлари, муфтийлар уларга жавоб беришлари шариатимизда бор. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 12:33 | Савол-жавоблар | 184 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar