Таҳоратда ел чиқса

Ассалому алайкум! Устозлар, агар намозда овозсиз ва ҳидсиз жуда қисқа ел чиқса ҳам таҳорат кетадими? Менда туққанимдан сўнг шунақа бўлиб қолган, бу одатий елдан фарқ қилади? Кўпинча намозни тўхтатмай ўқиб кетавераман, шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг орқасидан чиқса таҳорат кетади. Бола чиқадиган жойда чиқса бу билан таҳорат синмайди. Чунки у ташқаридан кирган ҳаво ҳисобланади. баъзи бир аёлларда эса олд ва орқа бирлашиб кетиб қолган бўлади. Буни шариатимизда муфдоот дейилади. Агар шундай бўлса орқадан чиқиш эҳтимоли бўлгани учун ҳаво чиқса ҳам таҳорат янгиланилади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 15:51 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar