Видео ўйинлари ва Интернет
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда видеоўйинлар жуда оммалашиб боряпти. Афсуски уларнинг кўпи фойдасиз, бунинг устига зарарли. Видеоўйинлар ва Интернетнинг зарарлари, қандай видеоўйинлар ўйнаш мумкин, қандайларини йўқ. Мана шу мавзуда бир Дўстим билан тортишиб қолдим. Тортишувимизга ойдинлик киритиб берсангиз. Унинг айтишича инсон видеоўйинлар ва Интернетда қилган ишларига жавоб бермас экан, агар ўша нарсалар унга зарар келтирмаса, фарз амалларни бажаришга халал бермаса. Мен буни нотўғри, инсон барча ишига жавоб беради у хоҳ реал ҳаоётда, хоҳ виртуал ҳаётда бўлишидан қатъий назар деб айтдим. Аслида ҳам шундай. Яна бугун пубг мобиле ўйинидаги бир эпизод ижтимоий тармоқларда жуда кўп тортишувларга сабаб бўлди. Унда иштирокчи қурол олиш учун бир бутга сиғиниши керак. Бу ҳам мумкин эмас. Лекин буни ҳам тушунтира олмадим. Реал ҳаётда бундай қилмаса бўлди. Виртуалда мумкин деяпти. Ҳар қанча тушунтиришга ҳаракат қилмайин тушунтира олмаяпман. Далил борми, бунга Қуръон ёки ҳадисдам далил топиб беринг деяпти. Кўп ёзганим учун узр. Лекин бу жуда ҳам муҳим. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Батафсил. Иложи бўлса Қуръон, ҳадис ёки бошқа манбалардан бир қанча далиллар ҳам ёзсангиз. Негаки далилсиз тушунтира омадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ширкка рози бўлиш ширк, куфрга рози бўлиш куфр, гуноҳга рози бўлиш гуноҳдир. Бутга таъзим қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 12:22 | Савол-жавоблар | 129 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ширкка рози бўлиш ширк, куфрга рози бўлиш куфр, гуноҳга рози бўлиш гуноҳдир. Бутга таъзим қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 12:22 | Савол-жавоблар | 129 | Долзарб саволлар