Домлага борса бўладими?

Ассалому алайкум! Бир домланинг олдиларига киргандим салом бериб туриб кўришдилар, сўнгра мендан гапимни эшитиб, “Мен ҳам сизга ўхшаган бир бандаман, бергувчи ҳам, олувчи ҳам фақат Аллоҳ. Агар шу масалада мени сизга ёрдамим тегишига сабабчи қилган бўлса, мен шукр келтираман. Агар сабабчи бўлиш ёзилмаган бўлса, унда сизга узр деб, Аллоҳга яна шукр дейман” деб жавоб бердилар. Кегин Аллоҳга ҳамду сано ва пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, Қуръон тиловот қилиб дуо қилдилар. Дуода “Ўзинг мени сабабчи қилиб кўрсат, Ўзинг бу бандангни дардига шифо бер” дедилар. Сўнгра калима келтириб, “Аллоҳ юқтирган неъмати, фаришталарим Аллоҳ йўлида зиммангизга юклатилган вазифани бажаришга киришинг” деб, ўзлари “Фотиҳа”, “Ёсин” “Ихлос” “Фалақ”, “Нос” ва “Оятул курсий”ни ўқидилар. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим, буларни бошидан охиригача қилган амаллари шариат мувофиқми? У кишига яна борсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! “Аллоҳ юқтирган неъмати, фаришталарим Аллоҳ йўлида зиммангизга юклатилган вазифани бажаришга киришинг” деган сўзлари нотўғри. Агар у киши “Менга фаришталар муваккал қилинган, менинг буйруқларимга итоат қилишади” деса, ундай одам ақийдада хато қилган бўлади. Одатда ундайларнинг буйруқларини бажарувчилар жинлар бўлади. Унинг хузурига боришингиз жоиз эмас. Хиндистондаги сигирга сиғинувчиларнинг бир одатлари бўлиб, улар овқат қиладиган қозонларини аввал ўтда куйдириб, яхшилаб ювадилар. Кейин ўзлари сиғинадиган сигирнинг сийдиги ёки тезагидан олиб, табаррукона ниятида қозонга соладилар. Сўнг ўзлари ейдиган овқатнинг масаллиқларини солишади. Жинлар билан ишловчилар ҳам худди шулар каби таҳоратга, намоз ўқишга Қуръон ўқишга буюришади, лекин уларнинг ичида шариатга зид бўлган эътиқодни қилишади ва гапларни ҳам гапиришади. Уларга алданиб қолмаслик керак. Валлоҳу аълам.

30 Апрел 2022, 16:03 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar