Шундай кўринишда закот берса бўладими?

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингинзни зиёда қилсин. Кун.уз сайтида тез-тез пулга мухтож беморлар ҳақида мақолалар чиқиб туради. Мақолада уларнинг пластик карточка ҳисоб-рақамлари ва бошқа маълумотлар берилади. Саволим: Аллоҳ қодир қилган закотни ҳам ҳисобини чиқариб, пластик карточкам орқали уларнинг ҳисоб-рақамларига ўтказсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало ўша беморларга етиб бориши аниқлигини билиш керак. Ҳақиқатан бемор бўлса ва ўзига етиб бориши аниқ бўлса, бериш жоиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 03:35 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar