Денгиз таомлари борасида икки хил фатво

Ассалому алайкум! Бир каналда қуйидагича берилибди Савол: Домла, мен Истанбулда балиқ ошхонасида ишлайман. Бу ошхонада каламар, карадес (креветка) ва мидье деган денгиз таомлари пиширилади. Шу таомларни ейиш жоизми? Жавоб: Алҳамдулиллаҳ! Шариатимизда барча денгиз ҳайвонлари, ҳатто уларнинг ўлимтиги ҳам ҳалол қилинган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Сизларга, хусусан, мусофирларга озуқа бўлиши учун денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди” – деган (Моида: 96). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо оятдаги денгиз овини тириклай овланган ҳайвонлар, таомини эса денгиз ҳайвонларининг ўлимтиги деб тафсир қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам денгиз ҳақида: “Унинг суви тоза, ўлимтиги ҳалол”– деган сўзлари ҳам худди шу маънони ифодалайди (Абу Довуд (83) ривояти). Шунга биноан, сиз сўраган барча ҳайвонларни ейиш ҳалол, валлоҳу аълам. Лекин мен сизнинг канализда қуйидаги фатвога дуч келдим ҚИСҚИЧБАҚА ИСТЕМЪОЛ ҚИЛИШ @Саволлар_канал 3817-савол Ассалом алакум! Бизни мазҳабда қисқичбақа истеъмол қилиш ҳаром деб эшитдим яна денгиз жониворларидан нималарни истеъмол қилиш ҳаром? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Балиқдан бошқа барчаси жоиз эмас. Валлоҳу аълам! "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати. Унда барча денгиз ҳайвонлари ҳалол дейилмоқда, иккинчиси эса фақат балиқ ҳалол деяпти. Краб, қисқичбақа, каламари кабилар балиқ ҳисобланмас экан айрим олимлар фикрича. Ўзим инглиз тилидаги фатволардан Ҳанафий мазҳаби вакилларига фақат балиқ ҳалол қилинганлиги топдим, Илтимос фақат ўзбек тилида ўқувчилар учун аниқлиқ киритиб беришингизни сўрайман. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Юқорида келтирилган фатво бошқа мазҳабларга тегишли. Бизнинг диёримизда омматан мусулмонлар ҳанафий мазҳабида бўлгани учун биз мазҳабимизнинг фатвосини келтирганмиз. Ҳанафий мазҳабида балиқдан бошқаси жоиз эмас дейилган. Бошқа мазҳаб соҳиблари ўша келтирилган далилларни олиб, истеъмоли жоиз деганлар. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 187 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar