Намозга таҳорат олишга қийинчилик

Ассалому алайкум Устоз! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Мен ҳозир Корея давлатидаман, ўқиш ва ишлаш учун келганман. Ўқиш кечга яқин бўлганлиги учун шом ва аср намозлари вақтида йўлда бўлиб қоляпман. Баъзан таҳорат йўқлик қилиб қолса, таяммум қилай десам бу ердаги автобус ва поездлар тозалигидан ҳаттоки чанг бўлмайди, кўчаларда ҳам. Шундай вақтда қандай маслаҳат берасиз? Жамоат жойларида тахорат қилишда оёқ ювиш муаммо бўляпти? Намозим қазо бўлмаслиги учун қандай йўл тутай?
2). Бугун битта воқеа бўлди: ишдан қайтаётган эдим, аср вақти ўтиб кетаётган эди, шошилаётган эдим, велосипедда эдим, соатга қарайман деб рўпарамдан чиқиб қолган машинага бориб сал урилдим, бокавойи синди кейин, Аллоҳга шукур, ҳаммаси текис ҳал бўлди. Мен бошимга нима иш келса Аллоҳдан кўриб рози бўлиб келаман ва хатоимни билиб тўғрилаб олардим. Фақат бу сафар нима эди хатоим шу мени ўйлатираяпти? Бу Аллоҳнинг синовига таъна эмас фақат шундан хулоса чиқаришни билмаяпман. Яна ўша гуноҳни такрорлашни хоҳламайман. Шунга маслаҳатингиз билан ёрдам берсангизлар, илтимос!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Мусулмон киши кўчага чиқишидан аввал Аллоҳ фарз қилган намозни ҳам режалаштириш керак. Оёқни юволмасангиз маҳси кийинг, гарчи фарзни адо қилиш учун қилган бу тадбирингиз кимларнидир маломатига сабаб бўлса ҳам. 2). Нафсингизни тергашда давом этинг. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 17:51 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar