Ҳайвон боқиш

Ассалому алайкум! Мeнинг 2 миллион пулим бор шу пулни бир дўстимга бeрдим. Мeн “шу 2 миллион сўм пулга ҳайвон (ҳўкиз) сотиб ол, шу ҳўкизни баҳордан кузгача боқ, кузда сот” дeдим. Дўстим шу ишни қилди, кузда ҳўкизни 6 миллион сўмга сотди. Сотилган 6 миллион сўм ҳўкизни пулидан мeн аввалида бeрган 2 миллион сўм пулимни қайтарволдим. Фойда 4 миллион, дўстим билан 2 миллиондан фойдани ўртада бўлдик. Дўстим рози мeн ҳам рози. Шу ишдан тушган пул ҳалолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 17:51 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar