Бегона аёллар билан иш юзасидан мулоқот

Ассалому алайкум! Ман қизиқишим ва тирикчилик мақсадида чет элдан интернет орқали ҳар хил нарсалар буюртмаси билан шуғулланаман. Фаолиятим тақозоси билан ҳар хил кийимлар ва шу билан бирга аёллар кийимлари (ичкилари ҳам бор) ҳам буюртма қиламан. Шундан келиб чиқиб қуйидаги саволларимга жавоб берсангиз хурсанд бўлар эдим. Ман буюртма қиладиган интернет магазинда нарсалар нархлари $ да белгиланади, мамлакатимизда майда долларлар топиш муаммо бўлганлиги сабаб, мижозларнинг пулларидан арзимаган центлар ортиб қолади. Буни  қайтиб беришнинг имкони бўлмайди. Ўзим учун хеч қандай фойда ушлаб қолмайман ёки нархларни ошириб ҳам айтмайман. Бу қолаётган майда чақалар ман учун ҳалолми? Бу ҳолда нима қилишимни маслахат берсангизлар. Шу иш туфайли ҳар хил аёллар билан телефон ёки интернет орқали мулоқот қилиб, уларга маълумот беришга тўғри келади. Манда ёмон ният бўлмаса ҳам бундай қилишим тўғрими? Лекин барча мулоқотлар иш юзасидан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сўмда қайтариб берасиз. Аёллар кийимларини билан савдо қилишингиз жоиз, лекин бу даражага етишингиз жоиз эмас. Бу учун бирорта яқинларингиздан аёл ишчи олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 201 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar