Эллик ракат намоз билан ҳамма қазо намозидан қутилиш ҳақида ҳадис

Ассалому алайкум! Хазрати Али (розиАллоҳу анху) дан ривоят килинади: - Пайгамбаримиз (с.а.в)дан эшитдимки, хар ким жохилликда неча вакт намозини тарк килиб, андин сунгра пушаймон килса, казо намозларини укишга киришса, у киши душанба кечаси эллик ракаат нафл намоз укиб, хар ракаатда 1 марта "Фотиха" ва 1 маротаба "Ихлос" ни кироат килса ва эртасига руза тутиб, офтоб кутарилган вактда яна эллик ракаат нафл намоз укиб хар ракаатда 1 марта "Фотиха" ва 1 маротаба "Ихлос" ни кироат килса, сунг 100 март "Астагфируллох" деса Аллоҳ таоло ушбу намоз ва руза ва истигфорнинг савобини у кишининг казо намозларига кафолат килди ва киёматда уни хисобга олмайди Иншаоллох. Ушбу хадис сахихми шундай килиб казо намозини укимаса хам буладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу сафсата. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:57 | Савол-жавоблар | 176 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar