Қурбонлик қилиш тарихи
Ассалому алайкум! Биламизки Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобилга қурбонлик қилишни буюради. Шунда Ҳобил қўчқорни қурбонлик қилганми? Иброҳим алайҳиссаломга ўғли Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилишга буюрулганда жаннатдан қўчқор тушган. Саволим шуки қўчқор биринчи кимга тушган? Саволим ноўрин бўлса узур сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу Исмоил алайҳиссаломан олдин ер юзида қўчқор бўлмаган деган нарсага далолат қилмайди. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади : وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ ابْنَيْ آدَمَ بِالْحَقِّ إِذْ قَرَّبَا قُرْبَانًا فَتُقُبِّلَ مِن أَحَدِهِمَا وَلَمْ يُتَقَبَّلْ مِنَ الآخَرِ قَالَ لَأَقْتُلَنَّكَ قَالَ إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ 27. Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Ўшанда икковлари қурбонлик қилдилар, бас, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», – деди. (Наригиси) айтдики: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир. Эски тафсирларда Одамнинг бу икки ўғли кимлар экани, нима учун қурбонлик қилишгани, биттасидан қурбонлик қабул бўлмаганлигининг сабаби ва бошқа тафсилотлар узундан-узоқ баён қилинади. Ҳатто бошқа динларнинг китобларидан ҳам маълумотлар келтирилади. Эҳтимол, ўша устоз муфассирлар яшаган замон тақозоси шу бўлгандир. Эҳтимол, улар яшаган маданий ва маърифий муҳит шуни тақозо қилгандир. Аммо аслини олганда, Қуръони Карим ҳидоят Китоби, унда келтириладиган қиссалар ҳам кишиларни ҳидоят қилиш ишига ҳисса қўшади. Бу ишда эса шахсларнинг исми, воқеа бўлиб ўтган жойнинг номи, ер майдони каби чегара ва рақамларга боғлиқ маълумотлар унча аҳамиятсиз. Охирги пайтда ўтказилган илмий текширишлар, хусусан, Қуръони Каримни бошқа самовий китоблар билан солиштириб кўришлар ҳам ушбу фикрни тасдиқлаб чиқди. Шунинг учун замонавий тафсирчиларимиз мазкур қўшимча маълумотларга берилиб кетмасдан, асосий эътиборни Қуръони Карим зикр этган ҳодисаларнинг моҳиятига қаратишни маслаҳат берадилар. Ҳақиқатан ҳам, ушбу қиссада зикр қилинган «Одамнинг икки ўғли»нинг исмларини билишдан ҳидоят йўлида бирор фойда бўлганида, Аллоҳнинг Ўзи айтиб қўяр эди. Шунингдек, қурбонлик қилишнинг сабабини ва нима учун биттасининг қурбонлиги қабул бўлмай қолишининг боисини билиш аҳамиятли бўлганида, Аллоҳнинг Ўзи зикр қилган бўларди. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан, ушбу қиссани кишиларга тиловат қилиб беришни амр қилмоқда. Одамнинг икки ўғли бор экан, улар қурбонлик қилишибди. Бирларининг қурбонлиги қабул бўлибди. Иккинчиларининг қурбонлиги қабул бўлмабди. Шунда қурбонлиги қабул қилинмаган ўғил қурбонлиги қабул қилинганга ҳасад қилиб, кўра олмасдан: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», – дебди. Инсон қалбига ҳасад кирганда шундай бўлади. Қурбонлиги қабул бўлмагани унинг яхши киши эмаслигига далолат эди. Иккинчи ўғилнинг қурбонлиги қабул бўлиши эса унинг яхши инсонлиги учун эди. Яхши одам доимо яхши бўлади. Ҳатто қийин ва шиддатли пайтларда ҳам, ҳаёти хавф остида турганда ҳам яхшилигича қолади. У ўзига тажовуз қилиб турган шахсга қараб, хотиржамлик билан: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир», – деди Инсоннинг яхши амалларининг, жумладан, қурбонлигининг Аллоҳ таоло ҳузурида қабул бўлиши амал эгасининг тақводор эканини англатади. Бу билан у ўзига суиқасд қилиб турган душманни ҳам тақводор бўлишга даъват этди. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:26 | Савол-жавоблар | 167 | Ибодатлар