ҚИБЛА ТЎҒРИСИДА
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари! Мен Канадада истиқомат қиламан. Намозни қуёш чиқаётган тарафга қараб ўқиб бўлмайди, дейдилар. Аммо бизнинг тарафимиздан олиб қаралганда Каъбатуллоҳ қуёш чиқадиган томонда жойлашган. Бу ердаги мусулмонлардан сўраб суриштирсам, икки хил фикрга дуч келдим. Бирлари Қуёш чиқадиган тарафни кўрсатса, бирлари ботадиган томонни кўрсатди. Илтимос, агар мен ғарбий ярим шарда бўлсам, қаерга қараб намоз ўқишим лозимлигини айтиб берсангиз. Умуман қиблани мўлжаллаётганда қуёшнинг аҳамияти қандай? Балки қуёш ботадиган томон деган тушунча фақат Марказий Осиё мамлакатлари учундир? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан ташаккур. Аллоҳ Сизни ўз паноҳида асрасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Киблани аниклашда куёшга караш бизнинг диёримиздаги гап. Куёш чикаётган тарафга караб намоз ўкиб бўлмайди деган гап йўк. Куёш чикаётган пайтда намоз ўкиб бўлмайди. Ўша ердаги мусулмонлар каёкка караб намоз ўкиётган бўлса, ўша тарафга каранг. Киблани аниклайдиган асбоб бор. Уни топиб олинг.
30 Апрел 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз