Қайнонам розилигини олиб яшайми?
Ассалому алайкум! Биз катта ховлида тo‘рт оила бo‘либ яшаймиз. Яъни овсинлар билан. қайнона қайнотам бор улар 8 йилдан бери гаплашишмайди алохида. Ака укалар унча ахил эмас. Мен энг кенжа келин икки нафар фарзандим бор. Кo‘пгина кo‘нгилсизликлар туфайли хозир рo‘зғоримни алохида қилганмиз. Қайнонам билан чиқишолмаймиз, уларни олдиларига o‘тирсам бo‘ғилиб кетаман, уларни ёнларида бошқа қайниакалар o‘тириб ичадилар, қайнонам хам ичадилар. Мен фарзандларимни виждонли o‘з динини танийдиган ва риоя қиладаиган фарзандлар бo‘лиши истайман. Ӯзим 5 махал намозга o‘тганман. Баъзан овсуним устимдан кулади, қайнонам унча хушламайди, доим ортимдан гапиради. У кишига ёмонлигим йo‘қ турмуш o‘ртогимга ойингиз дадангизга қаранг хабар олинг розиликларини олинг деб айтаман. Мен фарзандалримни уларни тарбиясидан бироз узоқ тутиб o‘зим тарбияласам дейман. Ўзим ишлайман, ишим кечгача, мен эрим ва фарзандларимга қарашга улгураман холос. Овсуним ва қайнонам олдиларига ғийбат қилиб o‘тиргандан кo‘ра дуода зикрда бo‘лсам дейман. Шунинг учун улар мени ёмон кo‘ради. Менга нима маслахат берасизлар, уларни хизматларини қилиб розилигини олиб юрай десам ичимда бир нима йo‘л бермайди. Бo‘ғилиб кетаман
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайнона ва овсинларнинг розилиги сизга шарт эмас. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 02:08 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайнона ва овсинларнинг розилиги сизга шарт эмас. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 02:08 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар