Қуръондан чиқаётган киприк
Ассалому алайкум! Азиз устозлар эшитган бўлсангиз керак яқинда бир миш-миш тарқалди. Менимча бу миш-миш мусулмонларга қилинган фитна бўлса керак. Нима эмиш бир аёлни тушига пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб унга: мен бутун умматимнинг Қуръонига кипригимни солиб қўйдиму. Уни қайнатиб ичсангиз хитойдан тарқалган вирус юқмайди – деганмиш. Ахир бу ўта кетган пасткашлик, мен чидаб тура олмаяпман. Бу аҳир пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга қилингган катта бўхтонку. Мени атрофимдагиларни кўпчилиги бу фитнага алданиб қолишяпти. Аслида бунга жуда кўп мусулмонлар ишоняптилар. Мен илмли санаган аксарият мусулмонлар ҳам бу ишонганлари тўғриси мени жаҳлимни чиқаряпти. Билмиман инсонлар шунчалик онгсиз бўлиб кетяптиларми? Улар худди онгсизларча Қуръонига тушиб қолган киприкни қайнатиб ичишмоқда. Мен бу ҳолатда атрофимдагиларни бундан анча огоҳлантирдим. Бундай бўлмаслигини, бу мусулмонларга қилингган фитна эканини қанча уқтирсам ҳам баъзиларига кор қилди базилари эса ўзларини ақлли санаб бу ишни қилишяпти. Устозлар илтимос шунга ойдинлик киритиб беринглар, инсонлар бунга ишониб катта гуноҳ қилиб қўйишмаяптими? Бу саволни каналингизга жойлашингизни илтимос қилардим. Чунки сизларни каналингизга кузатиб борадиганларни 10тадан ҳеч бўлмаса биттаси бунга ростмона ишоняпти. Буни гувоҳи бўлдим. Алҳамдулиллаҳ яхшиям йўлдан озганларни қайтаришга сабабчи бўлувчи сиз азиз устозларимиз бор!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон улар(ўша ишонганлар)чалик гўл, калтафаҳим бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон улар(ўша ишонганлар)чалик гўл, калтафаҳим бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар