Борлиқ ва ҳайвонот эврилиши

Ассалому алайкум! Дарвиннинг инсонларнинг ҳайвонлардан тарқаганлиги тўғрисидаги гапининг ёлғонлиги маълум. Бироқ, ер юзининг, (инсонлардан ташқари) ундаги ўсимликлардан тортиб то барча жониворларгача эврилишнинг (эволюциянинг) изи бордек. Худди миллионлаб йиллар олдин яшаган бирор ҳайвоннинг авлодлари ҳозирги бирор жониворнинг аждодларидек, унга алоқалидек туюлади. Олимлар буни тан оладилар. Исломда ер юзининг яна инсонлардан ташқари барча жониворлару-ўсимликларнинг қадимги эврилиши тан олинадими? Агар йўқ бўлса, нега?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: إِنَّ رَبَّكُمُ اللّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ يَطْلُبُهُ حَثِيثًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومَ مُسَخَّرَاتٍ بِأَمْرِهِ أَلاَ لَهُ الْخَلْقُ وَالأَمْرُ تَبَارَكَ اللّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ۝ 54. Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган, кечани кундузга қоплаб, – у уни шошилиб қувлайди – қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амри ила бўйсундирилган қилиб (яратган) Аллоҳдир. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амру тадбир Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби – Аллоҳ баракотли, улуғдир. Ислом ақийдасига кўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Зотининг, сифатининг, амалларининг ҳам монанди йўқ. Ким Уни бирор нарсага қиёслашга уринса, кофир бўлади. Шу боисдан, ушбу оятда келган ва Аллоҳга нисбат берилган ҳодисалар, оятда келганидек, Аллоҳнинг Ўзига хос равишда бўлган, деб тушунилади. Уларни бирор нарсага қиёслашга уриниш айни гуноҳ. «Нега?», нима учун?» деб сўраш ҳам мумкин эмас. «Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган...» Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратгани ҳақ. Аммо қандай усулда яратганини билмаймиз. Демак, ўзига хос бўлган яратиш тадбири билан яратган. Уларни олти кунда бунёд этганлиги ҳам ҳақ. Аммо бу кунлар қандай кунлар эканини билмаймиз. Билишга имконимиз йўқ. Бу кунлар ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлган кунлардир. «…сўнгра Аршга истиво қилган…» Аллоҳ таоло Аршни эгаллагани ҳам ҳақ. Аммо қандай, нечук эгаллаш эканини билмаймиз. Бу ҳақда сўраб-суриштирмаймиз ҳам. Ўтган салафи солиҳларимиз бундай масалаларни қўзиганларни бидъатчи, бузғунчи, фитнакаш деб атаганлар ва баъзиларини жазолашга ҳукм қилганлар. Қуръони Каримда шу маънода бир қанча ояти карималар келиши эътиборидан ушбу жумла ҳақида ҳар бир мусулмон билиши лозим бўлган баъзи маълумотларни келтириш мақсадга мувофиқдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги линклардаги маълумотларни ҳам ўқиб чиқинг. Валлоҳу аълам! https://muslimaat.uz/inson-haqida/ https://islom.uz/view/narsalar-yaratilishi-xakida

26 Май 2022, 06:59 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar