Қазо рўза тутишда очиб юбориш
Ассалому алайкум! Рамазон ойида тутолмаган рўзаларимизни қазосини тутиб бeраётганда қасддан очиб юборсак 60 кун каффоротини ҳам тутиб бeрамизми? Аллоҳ барчаларимизни илмларимизни зиёда қилсин. Омин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Каффорат фақат рамазондаги рўзани қасддан очишда бўлади. Агар рамазоннинг қазосини тутиб турганда қасддан рўзангизни бузсангиз, каффорат лозим бўлмайди, балки қазосини тутиб беришингиз вожибдир. Аммо қасддан бузганлигингиз учун гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 21:09 | Савол-жавоблар | 136 | Ибодатлар