Ёш болалар гиламни нажосат қилиб қўйса

Ассалому алайкум! Биламизки, уйида ёш боласи борлар болачаси гиламга сийиб қўяди. Ҳоҳ у қуримаган ёки эски (4-5 кун олдинги қуриган бўлса ҳам) биз намоз ўқишга тахорат олиб бўлгач албатта гиламда юрамиз. Бу билан биз тахоратимизни бузиб қўймаймизми? Аёллар оёқяланг (пайпоқсиз) намоз ўқиши мумкин бўлса бу ҳолатда яъни қуриган бўлсада сийдик устидан юриб бориб жойнамозга оёқ қўйиб намоз ўқишлик жоизми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аёллар пайпоқсиз намоз ўқишида рукуъ ва сажда пайтида пойчаси туфуқдун тепага кўтарилиб кетмаслиги керак. Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди. Ундан озини очиб ўқиса, намози жоиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 12:18 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar