Намозни тажвидсиз ўқиш
Ассалому алайкум! Баъзи ҳолларда дадамлар, поччамлар ёки акамлар билан намоз ўқишга тўғри келиб қолади. Жамоатни савобига эришмоқчи бўламиз кичкина бўлса ҳам. Лекин яқинда савол-жавобларни кузатиб тажвидни тезда ўрганишга ҳаракат қилиш зарурлигини билдим. Юқоридаги ҳеч ким на мадраса кўрган, на тажвидни билмайдиган одамлар, шу қаторда мен ҳам. Мени бир савол жуда қийнайди: Бундан буёғига мен шундай ҳолатларда бирга бўлсак-да алоҳида ўқишимиз керакми чунки имомнинг масъулияти жуда оғир экан, буни ҳам сизларнинг каналингиздан билдим. Ҳозир Аллоҳ қодир қилганича тажвид қоидалари билан берилган «Муаллими соний» китобидан фойдаланаябман ўрганиш учун. Унгача Маҳмуд Ҳалил Ҳусорийнинг қироатини яхшилаб эшитишга ҳаракат қиламан ва тақлид ҳам қиламан. Тажвид қоидаларини яна Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг «Муфассал тажвид» китобларидан ҳам ўрганиб кейинчалик устоздан ўтказиб олиш ниятим ҳам бор. Ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳамма бир хил бўлса бирингиз имомгарчиликка ўтишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 21:42 | Савол-жавоблар | 187 | Ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳамма бир хил бўлса бирингиз имомгарчиликка ўтишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 21:42 | Савол-жавоблар | 187 | Ибодатлар