Шу ҳадис саҳиҳми?

Ассалому алайкум! Бу ҳадиси муборак Амр Оснинг ўғли Абдуллоҳдан ривоят қилинади. “Ким Қуръон ўқиса набийлар даражасига пағонама-пағона кўтарилиб боради, лекин ваҳий нозил бўлмайди”. Шу ҳадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис эмас. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг сўзлари. عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ , قَالَ : " مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ فَقَدْ أُدْرِجَتِ النُّبُوَّةُ بَيْنَ جَنْبَيْهِ ، إِلا أَنَّهُ لا يُوحَى إِلَيْهِ ، وَمَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ فَرَأَى أَنَّ أَحَدًا مِنْ خَلْقِ اللَّهِ أُعْطِيَ أَفْضَلَ مِمَّا أُعْطِيَ ، فَقَدْ حَقَّرَ مَا عَظَّمَ اللَّهُ ، وَعَظَّمَ مَا حَقَّرَ اللَّهُ ، وَلَيْسَ يَنْبَغِي لِحَامِلِ الْقُرْآنِ أَنْ يَجْهَلَ فِيمَنْ يَجْهَلُ ، وَلا يَحِدُّ فِيمَنْ يَحِدُّ ، وَلَكِنْ يَعْفُو وَيَصْفَحُ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   "Ким Қуръон ўқиса унинг икки биқин(кўкси)и орасига пайғамбарлик даражасини берилибди. Лекин унга ваҳий қилинмайди холос. Ким Қуръон ўқиса ва Аллоҳнинг махлуқотларидан бирортасига унга берилган нарсадан афзалроқ нарса берилган деб ўйласа батаҳқиқ у Аллоҳ улуғ қилган нарсани ҳақир кўрибди ва Аллоҳ ҳақир деб билган нарсани улуғ деб билибди. Қуръон ёд олган кишига жоҳиллар орасида жоҳиллик қилиши, жаҳл қилганлар орасида жаҳл қилиши муносиб бўлмайди. Аксинча афу қилиб кечиримли бўлиши керак" деганлар. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 22:03 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar