Нақд пул ва тижорат молидан закот чиқариш

Ассалому алайкум! 10.04.2022йил холатига кўра хусусий дўконда, сотиш учун масалан 20.000доллар товар қолди. 01.05.2022йилдан то 01.04.2023йилгача бўлган вақт оралиғида юқоридаги 20.000доллар ҳисобидан, солиқ туловлари учун 4000доллар, дўконда ишловчи ишчилар учун 7000доллар иш хақи, дўконни коммунал туловлари учун 3000доллар ва ўзимни оиламни озиқ-овқати, кийим-кечаги учун 2000доллар мажбурий харажатларим бор. 01.04.2023йилгача ойма-ой тулаб беришим керак бўлган жами харажатим 16.000долларни ташкил қилмоқда. Дўкондаги 20.000доллар товардан, 16.000доллар харажатни минус қилсак 4000доллар товар қолади. 1-САВОЛ: Юқоридаги холатда закот қайси сўммадан чиқарилади? 20.000долларданми ёки харажатлар минус қилингандан кейин қолган 4000долларданми? 2-САВОЛ: Нақд пул нисобга етди, лекин бир йил тулмаган. Бу холатда нақд пул дўкондаги товар сўммасига қўшиладими ёки нақд пул учун алоҳида хисоб-китоб юритилиб бир йил тулгач закот чиқариладими? Илтимос, ушбу иккита саволга батафсил жавоб ёзиб юборинг?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Йигирма мингдан закот чиқарилади.2). Қўшиб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 16:49 | Савол-жавоблар | 142 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar