Каффорат рўзасини тутиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мeн оғир ишда ишлашлигим сабабли чидай олмасдан рўзамни очворганман. 60 кун каффорот тутиб бeришим кeракми ёки 1 кун тутаманми? 60 кун тутсам, 60 кунни оралатиб тутсам бўладими? Мисол учун 1кун тутиб 1кун тутмасдан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Каффорат кетма-кет тутилиши шарт. Рўзани очишингизга сабаб бўлган сабабни аниқлаш керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 22:14 | Савол-жавоблар | 172 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar