бир аёл

Аввало сизга шайх хазратлари вактингизни айамай бизга тогри йол корсатиб, тогри яшашга йордам бераётганизга катта рахмат.Мен бир аёл номидан ёзябман шу аёлга хам тогри йол корсатин.У аёлни ёши 26 да турмушга чиккан, 1 фарзанди бор. Ери бн 9 йилдан бери никохда. Ери хеч ерда ишламайди, оиласини заруриятларини бажармайди, биламизки оилада ернинг вазифаси аёли ва фарзандлаирини бокиш, кийинтириш, тарбия бериш, укитиш, даволаниши учун маблаг етказиб бериш ва шунга охшашлардир. Кайнона кайнаотаси бор улар бн бирга яшайди кайнаотаси ишлаб бокади.Лекин ери ишламагани сабабли аёли ишлайди розгорга ёрдам бериш учун.У аёлни ери коп арок ичар, келиб уйда жанжал килиб, аёлини уриб азоблар еди. Тогри хозир ичишни камайтирган лекин барибир сал нарсага бакириб, сукиб, калтаклаб туради.Олдиндан узур сорайман, бу уят лекин... Ери ичиб келиб унга якинлик (Жинсий якинлик) килар. бу аёлига ёкмас, шу сабабдан ери уни уриб азоблаб якинлик килар еди. аёл узини зорлангандек хис килар. Хар куни кеч болишидан, ерини олдига кириб ёлгиз колишдан коркиб колганди.Шулар сабаб болиб аёл еридан нафратланиб колган, лекин фарзанди учун яшаши кераклигини онаси уктириб ерини уйига юборар еди. Буни ери билиб сан кайоккаям борасан, кимми уйига сигасан деб юзига солиб баттар азоблайди. 9 йил яшаган болса хам бошка фарзанд коришни холамайди чунки уни кандай бокаман деб ойлайди. Кейин хомиладорлик вактида ким манга карайди яна ота-онам манга карайди деб фарзанд кормайди хозирча.( лекин ози фарзандли болишни истайди).Охири урш-жанжаллар натижасида ер-хотин бир тошакда ётмайдиган болиб колган хозирда хам. аёл жинсий якинлик килишдан коркиб колган, у учун бу азобдек. Ойда 1-2 марта ери холаганида якинлик килади. Аёллик вазифам деб койиб беради.Айтинг устоз бу аёл нима кисин? ери ишламаса, азоблаб зулм килса, бу ерни иймонсизлигиданмасми? Аллохдан коркмаслигиданмасми?Аёл хали ёш балким бошка турмушда Аллох бахт берармиди... Аллох хохласа.Жавобингизни кутамаин илтимос батафсил айтсанигиз. Олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ихтиёр ўзида.

30 Апрел 2022, 22:14 | Савол-жавоблар | 188 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar