Килограм ва литр ҳақида
Ассалому алайкум! Мени иш фаолиятимда килограм ва литрни ўлчаб текшириб назорат қилиб туриш, яни меъёрида қуйишни, давлат томонидан назорат қилиш. Бунга кўра килограмга ҳам литрга ҳам, давлат томонидан меъёр чегараси мавжуд, яни қанчадур ҳатоликка руҳсат этилган, ( 30 000 кг да +/- 30 кг. 50 литрда эса +/- 0.2%). Шунда мен текшириб, шу чегарадан ўтмаган бўлса ишлатишга руҳсат бераман. Агар нотўғри кўрсатса яроқсиз қиламан, ишлатиш мумкин эмас. Саволим юқоридаги руҳсат этилган ҳатоликлар мен учун ва сотувчилар учун гуноҳ эмасмикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада давлат томонидан белгиланган меъёрлардан ташқарига чиқмаслик керак. Биз шу соҳани мутахассисидан сўраганимизда, бу об-ҳаво ва иқлимни ҳисобидан бўлади, шунинг учун давлат бу борада қатъий меъёр белгилаб қўйган деди. Имкон борича тўғрилаб беришга ҳаракат қилиш керак. Лекин килолаб ва литрлаб сотувчилар “Бизларни ҳам ҳаражатимиз бор” деб ўша ҳаражатни халққа сочиб юбориш халқимизнинг ҳақини ейиш ҳисобланади. Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида зарранинг заррасининг зарраси ҳам эътиборсиз қолмайди. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 15:32 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар