Қурбонлик хақида

Ассалому алайкум! Қурбон хайити куни (ёки ушбу кунларда) 2 нафар фарзандларимизга ақийқа қилиш учун бир жонлиқ қўйни қурбонлик қилсак, қурбон хайитида қилинган қурбонликни савобини хам оламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий уламолари битта қорамол ёки туя сўяётган киши етти қисмдан бир қисмини қурбонлик яна бир қисмини ақийқадан деб ният қилса жоиз деганлар. Аммо бир қўйни ҳам вожиб қурбонликдан ҳам суннат бўлган ақийқадан деб ният қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 22:25 | Савол-жавоблар | 171 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar