савол йўлловчилар тоифаси

Ассалому алайкум! Савол берувчилар турлича бўлар экан. Шундай хулосага келинди.
1. Билмаганини билиш учун сўровчилар.
2. Домланинг билимини синаш учун сўровчилар.
3. Жавобни бошқа домланинг жавоби билан солиштириш учун сўровчилар.
4. Қайсидир масалада рухсат олмагунча кўплаб домлалардан сўровчилар.
5. Бошқалар эшитиб, билиб олсин деган мақсадда сўровчилар.
6. Домлани қийин вазиятга тушириш учун ихтилофли, фитнали саволларни сўровчилар.
7. Ўртада туриб сўраб берувчи, воситачи сўровчилар.
8. Реал воқеликда содир бўлмаган нарсаларни сўровчилар.
9. Ўзига фойдасиз нарсалар хусусида сўровчилар.
10. Сўрайдиган зарур нарсасини масжидга бориб сўраш ўрнига, кўчаларда, машинада домлага дуч келиб қолсагина сўровчилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри ёзибсиз. Ҳолис Аллоҳнинг розилиги учун илм ҳосил қилиб унга амал қилиш учун сўровчиларни Аллоҳ умрини, ризқини, илмини ва солиҳ амалларини зиёда қилсин. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 23:42 | Савол-жавоблар | 158 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar