Насия

Ассалому алайкум! Баъзи харидорлар биздан насияга буюм олиб 5-4 йил кўзга кўринмайдилар. Хар куни келгани учун насияга берардик. Манзилини билмас эдик. Шундай харидорни бирини келишидан умид узиб, иложсиз насиясини кечдим. Учиряптуриб Худони йўлида кечдим дедим ўзимга ўзим ва қиёматда савобидан беришини кўнглимдан ўтказдим. Вақт ўтиб кўчада учратиб қолдимда мажбурлаб қарзини олдим ва қийналган яқин қариндошимга бериб юбордим. Устоз айтингчи, мени қилган ишим нотўғрими? Жавоб учун олдиндан рамат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри, кечганингиздан кейин олишга ҳаққингиз йўқ эди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 03:11 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar