Таяммум қилиш шартлари ҳақида

Ассалому алайкум!Муҳтарам Шайх ҳазратлари!Мен сурункали пешоб касаллиги - цистит касаллигидан қийналаяпман. Шу сабаб фақат бир маҳал - бомдод намозини ўқишга ҳаракат қилаяпман. Қолганларини ўқишни истайман. Аммо таҳорат қилсам, касаллик қўзғалишидан чўчияпман. Мен бомдодни таҳорат қилиб, қолганларини таяммум билан ўқишим мумкинми? Яна бир нарса - бизнинг оила кўпқаватли уйнинг бешинчи қаватида яшайди. Бундай пайтда таяммум шартлари қандай?Жавобларингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сув тегса зарар бўладиган аъзони ювмай бошқаларини ювиб тоҳарат қилсангиз бўлади. Агар баданнинг ҳеч ерига сув теккизиш мумкин бўлмаса, таяммум қиласиз. Тупроқ жисми бор нарсага, чанги бўлса ҳам бўлаверади, таяммум қилинади. Сиз бир нарсада озгина тупроқ ёки қум тайёрлаб қўйиб, ўшанда таяммум қилаверасиз.

30 Апрел 2022, 23:53 | Савол-жавоблар | 235 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar